Жаҳон

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилди ва кемаларни ушбу стратегик сув йўлига яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

ИИҚКга кўра, бўғознинг ёпилишига Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётлари ҳамда АҚШнинг сулҳ бўйича мажбуриятларини бажармагани сабаб бўлган. Корпус бўғозга киришга уринган кемалар хавф остида қолиши мумкинлигини маълум қилди.

 

Реутерсга кўра, Эроннинг юқори даражадаги делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Швейсарияга жўнаб кетди. Делегацияга парламент раиси ва бош музокарачи Муҳаммад Бағир Ғолибоф раҳбарлик қилмоқда. Унинг таркибига ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, шунингдек, хавфсизлик, нефть ва молия соҳалари бўйича юқори мартабали амалдорлар киритилган.

 

Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNТCОМ) Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати давом этаётганини маълум қилди. Қўмондонликнинг билдиришича, шанба куни 55 та савдо кемаси бўғоздан ўтган ва улар орқали 17 миллион баррелдан ортиқ нефть жаҳон бозорларига етказилган. АҚШ ҳарбийлари халқаро денгиз йўлларида навигация хавфсизлигини таъминлашда давом этишини таъкидлади.

 

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси Муҳаммад Мохбер эса АҚШни Теҳрон ва Вашингтон ўртасида тузилган 14 бандли муваққат келишувнинг биринчи шартини бажармаётганликда айблади. Мазкур банд барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатишни назарда тутади.

 

Швейсарияда бўлиб ўтиши кутилаётган музокаралар фонида Ливандаги вазият кескинлигича қолмоқда. Исроил армияси ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасида ҳужумлар давом этмоқда. Ливан фуқаро мудофааси хизмати маълумотларига кўра, сулҳ кучга кирганидан кейинги дастлабки соатларда Исроил зарбалари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган.

 

АҚШ вице-президенти Венс яқин кунларда Швейсарияга йўл олишини маълум қилиб, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги сулҳ сақланиб қолишига умид билдирди. У, шунингдек, Ҳормуз бўғози амалда ёпилгани ҳақида тасдиқланган маълумотларга эга эмаслигини айтди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди | Zamon.uz