Ўзбекистон

Томскдаги колонияда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олинди

Мазкур муассасада 70 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

Томскдаги колонияда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Томск вилоятида жойлашган 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур муассасада Россия Жиноят кодексининг турли моддалари билан ҳукм қилинган 70 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

 

Ташриф давомида ватандошларнинг мурожаатлари, таклиф ва илтимослари тингланиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

 

Шунингдек, хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жиноий жавобгарлик белгиланганлиги эслатилди.

 

Дипломатлар томонидан бир қатор амалий масалалар ҳам жойида ҳал этилди. Хусусан, астма касаллигидан азият чекаётган фуқаронинг зарур тиббий ёрдам олиши таъминланди, икки нафар ўзбекистонликдан янги паспорт расмийлаштириш бўйича аризалар қабул қилинди.

 

Бундан ташқари, жорий йил май ойида колониядан озодликка чиққанидан сўнг яқинлари билан алоқаси узилган ўзбекистонлик фуқаронинг манзили аниқланиб, бу ҳақда унинг оила аъзоларига маълумот берилди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси Россиянинг Сибир федерал округидаги юртдошларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"