Ўзбекистон

Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиноий гуруҳ қизни иш ва яхши даромад ваъдаси билан хорижга кетишга кўндирган.

Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

 

Фарғона вилоятида одам савдосига алоқадор жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, Қува туманида яшаб, ҳозирда Туркиянинг Денизли шаҳрида истиқомат қилаётган аёл Фарғона шаҳрида яшовчи шериги билан олдиндан тил бириктириб, ёш қизларни хорижда юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, Туркияга юбориш билан шуғулланиб келган.

 

Жиноий гуруҳнинг навбатдаги нишони Фарғона шаҳрида яшовчи, 2008 йилда туғилган қиз бўлган. Улар қизни Туркияда осон иш топиш ва яхши даромад олиш имконияти борлигига ишонтириб, хорижга кетишга кўндирган. Бироқ ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида уларнинг ноқонуний режаси ўз вақтида фош этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мутасаддилар фуқароларни хорижда иш таклиф қилаётган шахсларнинг ваъдаларига ишонишда эҳтиёткор бўлишга, уларнинг фаолияти қонунийлигини текширишга ҳамда шубҳали ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга чақирмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"