Ўзбекистон

“Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” — Наманганда III Халқаро мақом санъати форуми бўлиб ўтмоқда

Анжуманда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 га яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этади.

“Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” — Наманганда III Халқаро мақом санъати форуми бўлиб ўтмоқда

 

2026 йил 23–26 июнь кунлари Наманган шаҳрида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида ўтказилаётган III Халқаро мақом санъати форуми доирасида 24–25 июнь кунлари “Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

 

Мазкур анжуман Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда миллий мусиқа меросини асраб-авайлаш, уни илмий ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.

 

Конференция давомида Шарқ мақомоти анъаналарини замонавий илмий ёндашувлар асосида тадқиқ этиш, мақом, муғом, мақам, дастгоҳ ва муқом каби турдош мусиқий тизимлар ўртасидаги тарихий, назарий ва ижрочилик алоқаларини таҳлил қилиш, шунингдек, мақом санъатида анъана ва инновацияларнинг уйғунлигини илмий-амалий жиҳатдан ёритиш масалалари муҳокама қилинади.

 

Анжуманда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 га яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва адабиётшунос олимлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда соҳа экспертлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Халқаро мусиқа ва рақс анъаналари кенгаши (ICTMD), Жаҳон мусиқаси халқаро институти, Халқаро муғом маркази ва бошқа нуфузли тузилмалар вакиллари бор.

 

Конференция доирасида хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш, илмий ва таълимий алоқаларни кенгайтириш, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография университетининг Тошкент филиали ҳамкорлигида “Ражабий коди: Мақомнинг рақамли хотираси” номли махсус қисқа метражли фильм яратилмоқда. Унда мақом санъатининг тарихий илдизлари, бугунги тараққиёти ва халқаро форум доирасидаги илмий-маданий тадбирлар акс эттирилади.

 

Анжуман доирасида Корея мусиқа терапияси ассоциацияси билан ҳамкорликда мақом санъатининг инсон руҳияти, маънавий тарбия ва маданий терапия жараёнларидаги имкониятларини ўрганишга қаратилган истиқболли лойиҳалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Конференция учта асосий йўналишда фаолият олиб боради. Жумладан, Шарқ мақомотининг замонавий таълим ва маданий интеграция истиқболлари, мақом санъатининг тарихий тараққиёти ва манбашунослик муаммолари, шунингдек мақомот тизимининг илмий-назарий ҳамда амалий масалалари юзасидан муҳокамалар ташкил этилади.

 

Мутахассислар, олимлар, ижрочилар ва педагоглар иштирокидаги илмий мулоқотлар давомида мақом санъатининг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид таклифлар ишлаб чиқилиши, форум якунода эса мақом санъати тараққиётига бағишланган муҳим резолюция қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, Халқаро мақом санъати форуми 2018 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Дастлабки форум Шаҳрисабз шаҳрида, иккинчи форум эса Жиззах вилоятининг Зомин туманида ташкил этилган бўлиб, уларда ўнлаб давлатлардан юзлаб санъаткорлар, олимлар ва мақом ижрочилари иштирок этган.

 

III Халқаро мақом санъати форуми ва унинг доирасидаги халқаро илмий-амалий конференция ўзбек миллий мусиқа меросини асраб-авайлаш, уни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш ҳамда халқаро миқёсдаги илмий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим майдон сифатида эътироф этилмоқда.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

“Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” — Наманганда III Халқаро мақом санъати форуми бўлиб ўтмоқда | Zamon.uz