Сиёсат

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги илк элчиси Ашраф Ходжаев бир вақтда Қатар ва Жанубий Африкадаги элчи ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси тайинланди



Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси этиб тайинланган Ашраф Ходжаев Эфиопия Федератив Демократик Республикаси Президенти Тае Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.



Расмий маросимдан сўнг томонлар Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Эфиопия раҳбари Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчиси тайинланганини мамнуният билан қарши олиб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.



Ашраф Ходжаев учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, у савдо-иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.



Ўз навбатида, Эфиопия Президенти Ўзбекистон раҳбарига икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдириб, ўз тилакларини йўллади.


Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1996 йил 15 июлда ўрнатилган.



Ашраф Ходжаев 2024 йил февраль ойидан буён Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси сифатида фаолият юритмоқда. У 2025 йил октябридан бошлаб ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Жанубий Африкадаги элчиси сифатида ҳам аккредитациядан ўтган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.