Ўзбекистон

“Андижон полькаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради, бир бола вафот этди

Тадбирга олиб бориш учун автобус ажратилганига қарамай, айрим ўқувчилар Damas'да йўлга чиққан ва ZIL юк машинаси билан тўқнашган.

“Андижон полькаси” тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради, бир бола вафот этди

 

Андижон вилоятининг Асака туманида мактаб ўқувчилари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фожиа оқибатида бир нафар ўқувчи вафот этган.

 

Ижтимоий тармоқларда 14-мактаб ўқувчилари “Андижон полькаси” тадбиридан қайтаётган вақтида ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 23 июнь куни содир бўлган. Асака тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга қатнашувчи ўқувчилар учун махсус автобус ажратилган. Бироқ бир гуруҳ ўқувчилар белгиланган транспортдан фойдаланмай, ўзбошимчалик билан Damas русумли автомобилда йўлга чиққан.

 

Йўл давомида Damas автомобили ZIL юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида ўқувчилар турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг кўрсатган тиббий ёрдамига қарамай, улардан бирининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Расмий маълумотга кўра, қолган ўқувчиларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятида “Турк дунёсининг маданий пойтахти — 2026” халқаро тадбирлари доирасида ўтказилган “Андижон полькаси” рақси Гиннес рекордлар китобига киритилгани маълум қилинган эди.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"