Ўзбекистон

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокимига огоҳлантириш юборди

Инспекция ўқитувчиларни кўчалар мониторингига мажбурий жалб этиш мажбурий меҳнат ҳолати сифатида баҳоланиши мумкинлигини маълум қилди.

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокимига огоҳлантириш юборди

 

Меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга педагог ходимларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш масаласида огоҳлантириш юборди.

 

Меҳнат инспекцияси амалдаги қонунчиликка кўра педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбурий тарзда жалб этиш тақиқланишини эслатган. Қайд этилишича, мазкур ташаббус амалиётга жорий этилиб, педагоглар ўз фаолиятига дахлдор бўлмаган вазифаларни бажаришга мажбур қилинса, бу мажбурий меҳнат ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ҳокимига педагогларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш қонунчиликка зид экани ҳамда бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан расмий огоҳлантириш юборилган.

 

Инспекция ҳар қандай ташаббусни амалга оширишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, шунингдек, педагогларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувда кўчаларнинг тозалиги, дарахтлар ҳолати ва инфратузилма билан боғлиқ масалаларни мониторинг қилиш бўйича айрим кўчаларни олий таълим муассасаларига бириктириш ташаббусини илгари сургани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"