Ўзбекистон

Журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб биламан — Президент

Ўзбекистон Президенти матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади.

Журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб биламан — Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади.

 

“Мен сизларни – юксак билим ва салоҳиятга эга, ватанпарвар барча журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб билишимни яна бир бор изҳор этаман”, деди Президент.

 

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги чора-тадбирлар амалга оширилиши маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, бу йилги касб байрами миллий матбуот асосчиси ҳисобланган жадидларнинг “Тараққий” газетаси ташкил этилганининг 120 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда радиоэшиттиришлар илк бор эфирга узатилганининг 100 йиллиги билан бир даврга тўғри келмоқда.

 

Давлат раҳбари сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, давлат органлари фаолияти очиқлигини кенгайтириш, ахборот соҳасини рақамлаштириш ва замонавий медиа маконини шакллантириш йўналишида қатор ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатдаги қарийб 2 минг 700 та оммавий ахборот воситасининг 67 фоизи, ноширлик субъектларининг 90 фоиздан ортиғи ҳамда матбаа корхоналарининг 83 фоизи нодавлат секторга тўғри келади. Шунингдек, жорий йилда нашриётларнинг ишлаб чиқариш қуввати ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, 15 минг номдаги 60 миллиондан ортиқ нусхадаги китоблар чоп этилган.

 

Табрикда ахборот оқими кескин ортиб, дипфейк технологиялари кенг тарқалаётган шароитда ишончли манбаларни ажрата олиш муҳим кўникмага айланаётгани қайд этилди. Шу мақсадда турли медиа лойиҳалари орқали 10 минг нафар ёшни қамраб олувчи замонавий таълим тизими шакллантирилгани билдирилди.

 

Шавкат Мирзиёев эркин ва масъулиятли журналистика жамият ва давлат тараққиётининг муҳим шартларидан бири эканини таъкидлаб, журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг касбий малакасини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнатини рағбатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган янги чоралар амалга оширилишини маълум қилди.

 

Шунингдек, Президент Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, унинг ислоҳотлардаги иштирокини кенгайтириш зарурлигини қайд этди. У журналистларнинг ҳуқуқий ва ахборот-технологик қўллаб-қувватланиши, касбий бирдамлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари илк бор мамлакат бўйлаб уч ой давомида ўтказилган ва 12 мингдан ортиқ соҳа вакиллари ҳамда ёш журналистларни қамраб олган Медиа ҳафталик тадбирларини келгусида ҳам давом эттириш муҳимлигини билдирди.

 

Табрик якунида Президент давлат мукофотлари билан тақдирланган соҳа вакилларини табриклаб, барча журналист ва медиа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва ижодий муваффақиятлар тилади. У миллий оммавий ахборот воситалари давлат ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилиши, халқни умуммиллий манфаатлар асосида бирлаштирувчи маънавий кучга айланиши учун давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"