Жаҳон

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленский ҳужумларни “даҳшатли” деб баҳолаб, Украинанинг иттифоқчиларини мамлакат ҳаво мудофаасини кучайтиришга чақирди.

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украина ҳудудига уюштирган навбатдаги ракета ва дрон ҳужумлари оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Украина расмийларига таяниб Al Jazeera хабар берди.

 

Президент Володимир Зеленскийга кўра, Днипро шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида беш киши, жумладан 13 ёшли қиз ҳалок бўлган. Яна 28 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 

 

Жароҳатланганларда бош мия шикастлари, ўқ-парча жароҳатлари, суяк синишлари ва портлаш оқибатидаги травмалар қайд этилган.

 

Запорижжя шаҳрига уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида эса яна уч киши ҳалок бўлган, олти киши, жумладан бир бола жароҳат олган. Зеленский, шунингдек, Россия Суми, Одеса, Чернигов, Херсон ва Харкив вилоятларига ҳам зарбалар берганини билдирди.

 

Украина президенти ҳужумларни “даҳшатли” деб баҳолаб, халқаро ҳамжамиятни мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини янада кучайтиришга чақирди.

 

Айни пайтда Кремль Россиянинг тинчлик бўйича позицияси ўзгармаганини маълум қилди. Москва 2024 йилда илгари сурилган талаблар, жумладан Украина қўшинларининг Россия ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган тўртта вилоятдан чиқиб кетиши ҳамда Киевнинг НАТОга қўшилиш режасидан воз кечиши зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

 

Россия президенти Владимир Путин сўнгги интервьюсида ушбу ҳудудларни тўлиқ назорат қилиш мақсадидан воз кечмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, Украина узоқ масофали зарбаларни ўзаро тўхтатиш ва жанговар ҳаракатларни Донецк, Луганск, Херсон ҳамда Запорижжя вилоятлари билан чеклашни таклиф қилган, бироқ Москва бу ташаббусни қабул қилмаган.

custom img

Meta болаларга зарар етказганликда айбланиб, жаримага тортилиши мумкин

АҚШда компанияга қарши болалар ва ўсмирларни ижтимоий тармоқларда узоқроқ вақт ушлаб турадиган функциялардан фойдалангани ҳақидаги даъволар бўйича суд жараёни бошланди.

custom img

Россия ракета зарбаси оқибатида Украинада 10 киши ҳалок бўлди

Ҳужумда Россия томонидан иккита кичик Бандероль қанотли ракетаси қўлланган.

custom img

Мелания Трамп Доналд Трампга суиқасд хавфидан хавотирда — Daily Mail

Бироқ Доналд Трампнинг ўзи хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидлар юзасидан жиддий хавотир билдиргани ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Имрон Хон соғлиғи сабаб қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

Покистон Олий суди собиқ бош вазирни навбатдаги суд мажлисигача тиббий кўрик ва даволаниш учун касалхонага юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

custom img

Филиппинда мактабдаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди

Шнингдек, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳатланган.

custom img

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан қандай бойиб кетди?

Шимолий Кореянинг Россияга кўрсатган уруш ёрдами эвазига олган даромадлари Ким Чен Иннинг ҳокимиятини мустаҳкамлади ва аҳолининг тор бир қатламининг ҳам бойишига имкон берди.

custom img

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"