Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро билан учрашув ўтказганини маълум қилди.

Мирзиёеванинг таъкидлашича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби йўналишларни қамраб олади.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеини сақлаган ҳолда, Франция ҳамда умуман Европа давлатлари билан шерикликни бундан буён ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.








