Ўзбекистон

Сурхондарё ва Андижонда электр тизимидаги коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

Электр ҳисоблагичи ва хизмат вазифаси эвазига пора олган мансабдорлар қўлга олинди.

Сурхондарё ва Андижонда электр тизимидаги коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

 

Сурхондарё ва Андижон вилоятларида электр таъминоти тизимида коррупцияга оид икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ «Энергосавдо» филиали Шўрчи туман бўлими муҳандиси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, фуқарога тегишли савдо дўконида электр энергиясидан фойдаланиш бўйича аниқланган қоидабузарлик юзасидан расмий далолатномани кўриб чиқмаслик, ишни судга юбормаслик ҳамда янги электр ҳисоблагичини ўрнатиб, рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

У дастлаб 200 АҚШ доллари ва 1 миллион 50 минг сўм олган бўлса, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари Ички ишлар органлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қолган 500 АҚШ доллари ва 2,4 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Балиқчи тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланиб, корхона ходимларининг ойлик фаолият кўрсаткичларини юқори ташкилотдаги танишлари орқали ижобий баҳолатиб бериш эвазига пул талаб қилгани аниқланган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"