Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Ласетти иккига бўлиниб кетди

Ҳодисада жабрланганлар ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Ласетти иккига бўлиниб кетди

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ласетти русумли автомобиль жиддий шикастланиб, икки қисмга бўлиниб кетди. Ҳодиса акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Амир Темур ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида юз берган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган Ласетти русумли автомобиль ўнг томондан ҳаракатланиб келаётган Киа К5 русумли автомобиль билан тўқнашган. Кучли зарба оқибатида Ласетти автомобили икки қисмга ажралган.

 

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Расмий маълумотда ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки автомобилларда бўлган шахсларнинг ҳолати ҳақида маълумот келтирилмаган.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.