Спорт

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди

Футболчининг мундиалдаги тарихий голи ФИФА овоз беришида Месси, Мбаппе ва Винициус Жуниорнинг голларини ортда қолдирди.

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди

 

FIFА расмий сайтида 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида урилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи биринчи ўринни эгаллади.

 

Мазкур гол гуруҳ босқичининг 3-турида бўлиб ўтган учрашувнинг 10-дақиқасида урилди. Жарима майдонига узатилган тўпга ўз вақтида етиб борган Шомуродов ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, тўпни маҳорат билан дарвозабон устидан ошириб юбориб, ҳисобни очганди.

 

FIFА ушбу голни “сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган зарба” дея эътироф этиб, у Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебютининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлганини таъкидлади.

 

Овоз бериш якунларига кўра, Элдор Шомуродовнинг голи Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винициус Жуниор каби жаҳон футболи юлдузлари томонидан урилган голлардан ҳам кўпроқ овоз тўплади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор FIFА Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Терма жамоа гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго ДРга қарши баҳс олиб бориб, турнирни ушбу босқичда якунлаган эди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.