Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

 

Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан 2–3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади.

 

Ташриф доирасида Тбилиси шаҳрида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Учрашувларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги дўстлик ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашади.

 

Шунингдек, саноат, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги, туризм, энергетика ва ахборот технологиялари соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Музокараларда транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш, экспорт географиясини ривожлантириш ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олади.

 

Давлат ташрифи якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"