Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси Эронда Али Хоманаий билан видолашув маросимида қатнашади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация 3 июль куни Эронга бориб, марҳум олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон делегацияси Эронда Али Хоманаий билан видолашув маросимида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси марҳум олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этиш учун 3 июль куни Эронга боради. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги Эроннинг Таsnim агентлигига таяниб хабар берди.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага кўра, делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилик қилади.

 

Эрон расмийлари маълум қилишича, Али Хоманаий билан видолашув маросимлари 4–9 июль кунлари ўтказилади. Тадбирларда 30 дан ортиқ давлат делегациялари ҳамда 90 дан зиёд мамлакатнинг диний пешволари қатнашиши кутилмоқда.

 

Видолашув маросимлари 4 июль куни Теҳрондаги Мосалла мажмуасида бошланади. 5 июль куни жаноза намози ўқилиб, пойтахтда оммавий мотам юриши ташкил этилади. Кейинги тадбирлар Қум ва Машҳад шаҳарларида, шунингдек, Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларида давом этади. Дафн маросимининг якуний босқичи 9 июль куни Машҳадда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Эрон расмийлари мотам тадбирларида миллионлаб одамлар иштирок этишини кутмоқда. Шу муносабат билан Эрон ва Ироқда маросимларни мувофиқлаштириш учун махсус штаблар ташкил этилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"