Жаҳон

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Россия Украина пойтахти Киевга юзлаб дрон ва ўнлаб ракеталар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жароҳатланди ҳамда қарийб 130 та бино шикастланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, тун давомида Киев марказида кетма-кет портлашлар содир бўлган. Минглаб аҳоли бомба паноҳларига ва метро бекатларига бошпана излашга мажбур бўлган.

 

Қайд этилишича, бу ҳужум камида май ойидан буён Киевдаги энг кўп қурбонлар қайд этилган ҳужум бўлди. Уруш бешинчи йилига кирган бўлса-да, пойтахт бўйлаб кузатилган вайронагарчилик кўлами аввалги ҳужумлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Украина президенти Володимир Зеленский Ирландияга ташрифини муддатидан олдин якунлаб, тўққиз қаватли турар жой биноси қисман вайрон бўлган ҳудудга борди. У иттифоқчилар томонидан ваъда қилинган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўз вақтида етказиб берилганида кўпроқ инсонлар ҳаётини ва уй-жойларни сақлаб қолиш мумкин бўлганини таъкидлади.

 

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия бир кечада 74 та ракета ва 496 та дронни учирган. Ҳарбийлар баллистик ракеталар сони одатдагидан анча юқори бўлганини ва уларни тутиб қолиш даражаси паст бўлганини маълум қилди. Сўнгги ойларда Украина Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар танқислигини бошдан кечирмоқда.

 

Россия эса зарбалар ҳарбий ва энергетика объектларига йўналтирилганини ҳамда улар Украина томонидан Россия ҳудудига уюштирилган дрон ҳужумларига жавоб тариқасида амалга оширилганини билдирди.

 

Ўз навбатида, Украина Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берганини маълум қилди. 

 

Вилоят губернатори саноат объектига берилган зарба оқибатида бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

 

Зеленскийнинг айтишича, Украина музокарачилари чоршанба куни АҚШ вакиллари билан учрашган. У АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер яқин орада Украинага ташриф буюришига умид билдирган.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"