Жаҳон

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Сурия пойтахти Дамашқдаги кафеда содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Портлаш пойтахтдаги асосий суд мажмуаси яқинида жойлашган, асосан адвокатлар ташриф буюрадиган кафеда содир бўлган. Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида яна 21 киши жароҳат олган.

 

Расмийлар тергов давом этаётганини билдирган. Ҳужумни ким амалга оширгани расман аниқланмаган. Шунга қарамай, дафн маросимида иштирок этган айрим фуқаролар айбни 2024 йил декабрь ойида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Башар Асад тарафдорларига юклади. Маросим давомида собиқ режим тарафдорларини жазолашни талаб қилувчи шиорлар ҳам янгради.

 

Шу куни Дамашқ чеккасидаги Жарамана туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳам ҳужум уюштирилди. Суриянинг давлат ахборот агентлиги SANA хабарига кўра, қўл гранаталари билан амалга оширилган ҳужум оқибатида уч нафар хавфсизлик ходими яраланган, ҳужумчи ҳалок бўлган ва яна бир гумонланувчи қўлга олинган.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"