Сиёсат

Грузияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Ираклий Кобахидзе иштирок этди.

Грузияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

 

Грузияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев ҳамда Грузия Бош вазири Ираклий Кобакҳидзе Тбилиси шаҳрида ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

 

Маросимда Алишер Навоийнинг бой илмий ва адабий мероси нафақат ўзбек халқи, балки бутун инсониятнинг бебаҳо маънавий бойлиги экани алоҳида таъкидланди. Унинг асарлари асрлар давомида инсонпарварлик, маърифат, тафаккур ва эзгулик ғояларини тарғиб этиб, турли халқлар ва авлодлар учун илҳом манбаи бўлиб келаётгани қайд этилди.

 

Таъкидланганидек, Тбилисида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Икки халқни азалдан дўстлик, савдо алоқалари ва ўзаро ҳурмат ришталари боғлаб келгани, бугунги кунда эса ушбу муносабатлар янги мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда буюк грузин шоири Шота Руставели меросига юксак эҳтиром кўрсатилаётгани, Тошкентдаги марказий кўчалардан бири унинг номи билан аталиши ҳамда ҳайкали ўрнатилгани эслатиб ўтилди. Ўз навбатида, ўтган йили Тбилисидаги марказий боғлардан бирига Алишер Навоий номи берилгани икки халқ ўртасидаги дўстликнинг яна бир ёрқин ифодаси экани таъкидланди.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб, Тбилисида Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари, Тошкентда эса Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ташкил этилди.

 

Маросим якунида Тбилисида қад ростлаган Алишер Навоий ҳайкали Ўзбекистон ва Грузия халқлари ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг ёрқин рамзига айланиши таъкидланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.