Сиёсат

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Грузияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг Грузияга йигирма йилдан ортиқ танаффусдан сўнг амалга ошираётган ушбу давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Музокаралар давомида сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Томонлар барча даражалардаги мулоқотлар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этиб, ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар ва маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йил бошидан буён бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошган. Томонлар яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, экспорт-импортдаги номутаносибликни бартараф этиш ҳамда талаб юқори бўлган маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

 

Транспорт ва логистика йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан фаол фойдаланиш, Грузияда логистика хаби, саноат зонаси ҳамда Ўзбекистон маҳсулотлари учун шоурум ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.

 

Шунингдек, “Боку – Тбилиси – Карс” темир йўлини барпо этилаётган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл магистрали билан боғлаш имкониятларини ўрганиш таклиф этилди.

 

Музокараларда саноат кооперациясини ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди. Қишлоқ хўжалиги, электротехника, энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари, рақамли банк хизматлари ҳамда туризм йўналишларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

 

Лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон–Грузия қўшма Инвестиция жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинди.

 

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам музокараларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлди. Президентимиз Грузия томонига Тбилисидаги боғлардан бирига буюк мутафаккир Алишер Навоий номини бериш ҳақидаги қарор учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистонда қўшма таълим ва туризм форумларини ўтказиш режалаштирилди.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда эришилган барча келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида қўшма “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши белгиланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади | Zamon.uz