Сиёсат

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган декларация ва ўндан ортиқ меморандум ҳамда битимлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

 

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ҳамда Грузия Бош вазири Ираклий Кобакҳидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

 

Имзоланган ҳужжатлар божхона соҳасида ҳамкорлик, ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш, касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар, 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастури, 2027–2030 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастури, иқтисодиёт ва молия, қишлоқ хўжалиги, туризм, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнат миграцияси, радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик каби йўналишларни қамраб олди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Грузия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миллий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди | Zamon.uz