Ўзбекистон

Қашқадарёда 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик оқибатида у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси билан тўқнашган.

Қашқадарёда 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида HOWO русумли юк автомобили иштирокида занжирли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 3 июль куни соат 14:30 атрофида Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 70В010 автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, HOWO русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик оқибатида у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси — икки дона Lacetti, Tracker-2, Nexia-1, Nexia-3, Matiz, Damas вa Spark автомобиллари билан тўқнашган.

 

Тўқнашув зарбаси оқибатида Nexia-1 автомобили ҳайдовчиси йўл четида ҳаракатланаётган пиёдани туртиб юборган.

 

Жабрланган пиёдага воқеа жойида шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.