Жаҳон

Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатда кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.

Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди: қурбонлар бор

 

Россия Қуролли кучлари Украинанинг Суми шаҳрига авиабомбалар ва дронлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган, яна 27 киши, жумладан 7 нафар бола жароҳат олган.

 

Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоровнинг маълум қилишича, зарбалардан бири шаҳарнинг Ковпаковский туманидаги турар жой ҳудудига келиб тушган. Оқибатда кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.

 

Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 5 ёшли қизалоқ ва унинг онаси ҳам бор. Шунингдек, оғир жароҳат олган фуқаролардан бири шифохонада вафот этган.

 

Шу билан бирга, Россия кучлари Запорижжя шаҳрига ҳам ракета ва дронлар билан зарба берган. Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг билдиришича, ҳужум оқибатида турар жой ва саноат объектлари зарар кўрган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Запорижжядаги ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"