Ўзбекистон

Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: ўқувчи сиғими икки баравар оширилади

Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан икки баравар юқори юкламада ишламоқда. Муаммони ҳал этиш учун янги мактабларда спорт зали ва ошхона ертўлага жойлаштирилади.

Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: ўқувчи сиғими икки баравар оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги айрим мактаблар ўз қувватига нисбатан 1,5–2 баравар кўп ўқувчига хизмат қилаётгани қайд этилди. Муаммони ҳал этиш мақсадида ўқувчи сиғимини икки баравар ошириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар қуриш лойиҳаси таклиф қилинди.

 

Лойиҳага кўра, мактабларнинг спорт зали, ошхона ва устахоналари ертўла қисмида жойлаштирилади, юқори қаватлар эса тўлиқ синф хоналари сифатида фойдаланилади. Жорий йилда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва биттадан боғчада ушбу ёндашув синов тариқасида жорий этилиб, “пойтахт тажрибаси” яратилади.

 

Шунингдек, пойтахтда аҳоли ва сайёҳлар учун қулай микроиқлим яратиш мақсадида 12 та сунъий кўл барпо этиш ишлари бошланиши маълум қилинди. Уларнинг учтаси Сергели туманидаги Қўшқўрғон, Султонобод ва Фароғатли маҳаллаларида жами 22 гектар майдонда ташкил этилади.

 

Мазкур кўллар пойтахт иқлимини мўтадиллаштириш, шунингдек, фуқаролар учун сайр ва дам олиш масканларини яратишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, “Жўн” каналининг Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан ўтувчи 5 километрлик қисмини бетонлаштириш ишлари бошланган. Туман ҳокимларига йил якунига қадар канал бўйида сайилгоҳ ҳамда саломатлик йўлакларини барпо этиш вазифаси юклатилди.

 

Шунингдек, Чирчиқ дарёсининг Тошкент шаҳри ҳудудидан ўтувчи 16 километрлик қисмида ўзанни мустаҳкамлаш ишлари бошланади. Лойиҳа доирасида қўшимча 300 гектар майдонда “яшил белбоғ”, сайилгоҳлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши режалаштирилган.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.