Жаҳон

Мужтабо Хоманаий отасининг дафн маросимида қатнашмади

Бунга хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар сабаб бўлган.

Мужтабо Хоманаий отасининг дафн маросимида қатнашмади

Эронда марҳум олий раҳбар Али Хоманаийнинг дафн маросимлари давом этмоқда. Беш шаҳарда ўтказилаётган видолашув маросимлари 9 июлгача давом этиши режалаштирилган.

 

Бироқ ҳозирга қадар амалдаги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий отаси билан видолашув маросимларида кўринмади, дея хабар бермоқда Nur.kz The New York Тimes'га таяниб.

 

Али Хоманаийнинг дафн маросимини ташкил этиш қўмитаси раҳбари Акбар Пуржамшидиён аввалроқ Мужтабо Хоманаийнинг маросимда иштирок этиши масаласи унинг ваколатига кирмаслигини билдирган.

 

The New York Times нашрининг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки нафар аноним ходимига таяниб ёзишича, Мужтабо Хоманаийнинг хавфсизлик хизмати Исроил томонидан эҳтимолий суиқасд уюштирилиши ёки унинг ҳаракатланиш йўналиши орқали яширин жойи аниқланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб унинг маросимда қатнашишига рухсат бермаган.

 

Нашр маълумотига кўра, Мужтабо Хоманаий дафн маросимининг айрим қисмларида иштирок этишни истаган. Хусусан, у 9 июль куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо зиёратгоҳида бўлиб ўтадиган маросимда қатнашиб, отаси учун жаноза дуосини ўқишни режалаштирган.

 

Ҳозирча Эрон расмийлари Мужтабо Хоманаийнинг дафн маросимида қатнашмагани юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.