Ўзбекистон

Дамашқда Макрон жойлашган меҳмонхона яқинида портлашлар юз берди

Сурия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида камида 18 киши жароҳат олган.

Дамашқда Макрон жойлашган меҳмонхона яқинида портлашлар юз берди

 

Сурия пойтахти Дамашқда Франция президенти Эммануэл Макрон ташрифи вақтида иккита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлардан бири Сурия Туризм вазирлиги биноси яқинида, иккинчиси эса Макрон жойлашган Фоур Сеасонс меҳмонхонаси атрофида юз берган.

 

Сурия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса оқибатида камида 18 киши жароҳатланган, улар орасида тўрт нафар полиция ходими ҳам бор. Айрим оммавий ахборот воситалари қурбонлар борлигини ҳам хабар қилган, бироқ бу маълумот расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган.

 

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, портлашларга иккита қўлбола портловчи қурилма сабаб бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодисага алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган.

 

Сурия Ички ишлар вазирлиги портлашлар Макрон жойлашган меҳмонхона атрофида ташкил этилган хавфсизлик зонасидан ташқарида содир бўлганини ҳамда Франция президенти ҳаётига хавф туғдирмаганини маълум қилган.

 

Шунингдек, Франция томони Макроннинг ҳодисада жароҳат олмаганини тасдиқлаган. Хабарларга кўра, портлаш содир бўлган вақтда президент кортежи меҳмонхонани тахминан 15 дақиқа аввал тарк этган бўлган.

 

Маълум қилинишича, портлашлар Франция президенти Эммануэл Макроннинг Сурияга ташрифи дастурига таъсир кўрсатмаган. У режалаштирилганидек Сурия Президенти Аҳмад аш-Шараа билан музокараларни ўтказган.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.