Ўзбекистон

Ўзбекистондаги айрим олийгоҳларда профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас ёки уларнинг сони жуда кам экани аниқланди

Айрим олийгоҳларда бир профессор-ўқитувчига 200 нафардан ортиқ талаба тўғри келмоқда.

Ўзбекистондаги айрим олийгоҳларда профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас ёки уларнинг сони жуда кам экани аниқланди

Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги доирасида профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича индикатор шакллантирилди.

 

 

Натижаларга кўра, давлат олий таълим муассасаларида бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 19,1 нафар талаба тўғри келади. Хорижий олий таълим муассасалари филиалларида бу кўрсаткич 32,9 нафарни, нодавлат олий таълим муассасаларида эса 55,3 нафарни ташкил этган.

 

 

 

Олий таълим муассасалари йўналишлари кесимида энг қулай нисбат ижод ва спорт йўналишидаги олийгоҳларда қайд этилган.

 

 

Уларда бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 8,4 нафар талаба тўғри келади. Тиббиёт йўналишидаги олийгоҳларда бу кўрсаткич 13,6 нафарни, амалий фанлар йўналишида 26,8 нафарни, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги олийгоҳларда эса 44,3 нафарни ташкил этган.

 

 

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Қашқадарё вилоятида қайд этилган бўлиб, бир профессор-ўқитувчига 50,4 нафар талаба тўғри келади. Шунингдек, Тошкент вилоятида ушбу кўрсаткич 42,9 нафарни, Бухоро вилоятида 39,6 нафарни ва Тошкент шаҳрида 37,7 нафарни ташкил этади. Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида кузатилган — 17,3 нафар.

 

 

Шунингдек, айрим олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчи ва талабалар нисбати кескин юқори экани қайд этилди. Хусусан, IT Park университетида бир профессор-ўқитувчига 244 нафар, Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университетида 236,6 нафар, Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 140,1 нафар, International School of Finance and Теchnology'да 133,8 нафар ҳамда “Миллат умиди” университетида 127,3 нафар талаба тўғри келади.

 

 

Шунингдек, таҳлилда айрим хорижий олийгоҳлар филиаллари, жумладан Webster University таълим дастурларини амалга ошириш маркази ҳамда Riga Nordic University бўйича ЯММТ маълумотларида асосий иш жойидаги профессор-ўқитувчилар мавжуд эмаслиги сабабли ушбу индикатор ҳисобланмагани қайд этилган. Ҳужжатда бундай ҳолат ўқитувчиларнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида фаолият юритаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги, бироқ меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан уларни таълим жараёнига жалб этиш амалдаги қонунчиликка зид экани таъкидланган.

 

 

Қайд этилишича, профессор-ўқитувчи ва талабалар нисбати юқори бўлиши талабалар билан индивидуал ишлаш, амалий машғулотларни самарали ташкил этиш ҳамда илмий фаолият олиб бориш имкониятларини чеклаши мумкин.

 

 

Маълумот учун, 2026 йил июнь ҳолатида мамлакатдаги олий таълим ташкилотларида 1 млн 605 минг 28 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга 61 минг 88 нафар профессор-ўқитувчи таълим бермоқда. Республика бўйича бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 30,3 нафар талаба тўғри келади.

 

 

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.