Жаҳон

Биз бугун кечқурун Эронга қаттиқ зарба берамиз — Трамп

Трамп Эронни музокаралар давомида эришилган келишувларга риоя қилмаётганликда айблади.

Биз бугун кечқурун Эронга қаттиқ зарба берамиз — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ 8 июль  оқшомида Эронга яна зарба бериши мумкинлигини маълум қилди. Шу билан бирга, у АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган дастлабки сулҳ келишуви амалда якунланганини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Қайд этилишича, Анқарада бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида журналистлар билан мулоқот қилган Трамп Эронни музокаралар давомида эришилган келишувларга риоя қилмаётганликда айблади. Унинг айтишича, АҚШ ҳарбийлари аввалги куни Эрон ҳудудларига зарба берган ва зарурат туғилса, янги ҳужумлар ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

"Уларга кичик бир огоҳлантириш бераман: бугун кечқурун қаттиқ зарба берамиз", — деди Трамп Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашуви олдидан.

 

Трамп аввалроқ АҚШ ва Эрон ўртасидаги дастлабки сулҳ учун асос бўлиб хизмат қилган англашув меморандуми ўз кучини йўқотганини ҳам маълум қилган. Унинг ушбу баёнотлари ортидан жаҳон бозорида нефть нархлари кескин ошди.

 

Шу билан бирга, АҚШ президенти Вашингтон Эрон билан яна тўлиқ миқёсдаги уруш бошлаш ниятида эканини тасдиқламади. Шунингдек, дастлабки сулҳни доимий келишувга айлантириш бўйича музокаралар давом этадими ёки йўқми, бу борада ҳам аниқ изоҳ бермади.

 

Трамп Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлаб, бунга келишувсиз ҳам эришиш мумкинлигини айтди.

 

Сўнгги кескинлашув фонида Эрон АҚШнинг Эрон ҳудудларига берган зарбаларига жавобан Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олганини маълум қилди. АҚШ эса бу зарбаларни Ҳормуз бўғозида танкерлар ҳужумга учраганидан кейин амалга оширганини билдирган.

 

Можаронинг қайта авж олиши Ҳормуз бўғозидаги хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди. Кема қатнови маълумотларига кўра, камида тўртта нефть ва газ танкери ушбу стратегик сув йўлаги орқали ҳаракатланишдан воз кечиб, ортга қайтган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.