Жаҳон

БМТ Судандаги RSF қуролли гуруҳи ҳаракатларини геноцид сифатида баҳолади

БМТ миссияси жорий йил февралида эълон қилган ҳисоботида ҳам Ал-Фашир босиб олинганида араб бўлмаган жамоаларга қарши содир этилган оммавий қотилликларда геноцид аломатлари мавжудлигини қайд этган эди.

БМТ Судандаги RSF қуролли гуруҳи ҳаракатларини геноцид сифатида баҳолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Судандаги Фактларни аниқлаш миссияси Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) Шимолий Дарфурдаги Ал-Фашир шаҳрида содир этган оммавий қотилликлари, аёллар ва қизларни ўғирлаши, гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳамда аҳолини атайлаб очликка маҳкум этиш ҳаракатлари геноцид белгиларига эга эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Судан армияси билан уч йилдан ортиқ давом этаётган фуқаролар урушида қатнашаётган RSF ўтган йили узоқ давом этган қамалдан сўнг Ал-Фаширни эгаллаб олган. Миссия тўплаган далилларга кўра, шаҳар қамали давомида гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилинган, озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимлари ўққа тутилган ва очлик уруш қуроли сифатида қўлланган.

 

Тирик қолганларнинг кўрсатмаларида зўравонликлар кўлами ҳам акс этган. Уларнинг айтишича, айрим аёллар ва қизлар яқинда ўлдирилган тинч аҳоли, жумладан, оила аъзоларининг жасадлари ётган хоналарда зўрланган.

 

БМТ миссияси аввалроқ, жорий йил февралида эълон қилган ҳисоботида ҳам Ал-Фашир босиб олинганида араб бўлмаган жамоаларга қарши содир этилган оммавий қотилликларда геноцид аломатлари мавжудлигини қайд этган эди. Янги ҳисоботда эса кенг кўламли қотилликлар, оммавий зўрлашлар ва атайлаб очликка маҳкум этиш олдиндан режалаштирилган сиёсатнинг бир қисми бўлгани ҳақидаги қўшимча далиллар келтирилган.

 

RSF ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, бундай даъволар душманлари томонидан тўқиб чиқарилганини билдирди.

 

Шу билан бирга, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Турк Шимолий Кордофан штатининг Ал-Убайд шаҳри атрофида ҳам шунга ўхшаш гуманитар фалокат юзага келаётганидан огоҳлантирди. Унинг идораси ҳудудда судсиз қатл этиш, одам ўғирлаш, қийноқлар ва жинсий зўравонлик ҳолатларини ҳужжатлаштирган.

 

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши зўравонликларни қоралаб, Ал-Убайд атрофида содир этилган эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар юзасидан шошилинч текширув бошлашга қарор қилди. Буюк Британия ва бошқа давлатлар эса RSF ушбу ҳудудга куч тўплаётгани фонида кенг кўламли ваҳшийликлар содир этилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

 

БМТ Фактларни аниқлаш миссияси раиси Муҳаммад Чанде Усмон Ал-Фаширда қайд этилган қамал, фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар, гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилиш ва тинч аҳолига нисбатан кенг кўламли зўравонликлар жиддий огоҳлантириш бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.