Жаҳон

Эрон АҚШни ўзаро англашув меморандумини бузганликда айблади

АҚШнинг сўнгги ҳарбий амалиётлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича эришилган келишувга зид ҳисобланади.

Эрон АҚШни ўзаро англашув меморандумини бузганликда айблади

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни Эрон ҳудудига уюштирилган навбатдаги ҳарбий ҳужумлар орқали урушни тугатиш бўйича тузилган битимни бузганликда айблади.

 

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, АҚШ ҳарбийлари Эрон жанубидаги бир нечта кузатув марказларига зарба берган. Теҳрон бу ҳаракатни БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандига ҳамда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи битимнинг биринчи бандига зид деб баҳолаган.

 

Эрон ТИВ, шунингдек, АҚШ томонидан Эрон нефтини экспорт қилишга оид рухсатларнинг бекор қилиниши, Ҳормуз бўғозидаги манфаатларга путур етказилиши ва Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётлари урушни тугатиш бўйича эришилган келишувнинг асосий шартларини издан чиқарганини таъкидлаган.

 

Расмий Теҳрон минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатлари учун АҚШни жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилган.

 

Баёнотда Форс кўрфази давлатлари ва бошқа мамлакатлар халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиши, уларнинг ҳудуди ва инфратузилмасидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланилишига йўл қўймаслиги лозимлиги қайд этилган.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларини кескин қоралаб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳамда БМТ Бош котибини минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз масъулиятини бажаришга чақирди.

 

Шунингдек, баёнотда Эрон Қуролли кучлари БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши таъкидланган.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.