Сиёсат

Минскда Ўзбекистон Президенти расмий кутиб олинди

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Минскда Ўзбекистон Президенти расмий кутиб олинди

 

Беларус пойтахти Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Маросим давомида сарой олдидаги майдонда Ўзбекистон ва Беларус давлат байроқлари кўтарилди ҳамда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёевни Беларус Президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олди.

 

Шундан сўнг икки давлатнинг давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

 

Маросим якунида президентлар биргаликда суратга тушди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Беларус етакчиларининг олий даражадаги икки томонлама музокаралари бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Хитойдаги табиий офатлар қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор этди.

custom img

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

custom img

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус стратегик шерикликни йўлга қўйди, қатор ҳужжатлар имзоланди

Томонлар савдо, меҳнат миграцияси, маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан ва бошқа йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Беларус Президентини Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон ва Беларус ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Беларус Президентлари Минскда норасмий учрашув ўтказди

Учрашувдa бўлажак музокаралар кун тартиби ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга борди

Президентни Беларус Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"