Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Беларус Президентини Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон ва Беларус ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Шавкат Мирзиёев Беларус Президентини Ўзбекистонга таклиф этди

 

Минск шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Беларус Президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

 

Қайд этилишича, расмий ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, сиёсий маслаҳатлашувлар, экспертлар учрашувлари ҳамда Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ташкил этилди.

 

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этилди. Сўнгги беш йил давомида ўзаро савдо ҳажми қарийб уч баробар ошиб, 2025 йил якунларига кўра қарийб 1 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса бу кўрсаткич яна 30 фоизга ўсган. Айни пайтда икки давлат иштирокидаги 360 та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

 

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича келишувларни олқишлаб, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, электротехника, енгил саноат, мебелсозлик ва бошқа тармоқларда янги кооперация лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тинч атом энергетикасидан фойдаланиш ва ушбу йўналишда инфратузилмани ривожлантириш борасида Беларус тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирилди.

 

Музокараларда Минск шаҳрида ўтказилган учинчи Ўзбекистон–Беларус ҳудудлараро форуми якунлари ҳам юқори баҳоланиб, унинг доирасида савдо шартномалари ва инвестиция битимларининг салмоқли пакети имзолангани қайд этилди.

 

Президентлар БМТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Қўшилмаслик ҳаракати каби халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга қатъий интилишларини тасдиқлади.

 

Маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, жорий йил якунига қадар қўшма туризм, тиббиёт ва таълим форумларини ўтказишга келишиб олинди.

 

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Беларус Президенти Александр Лукашенкони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.