Сиёсат

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Жорий йилда Тошкентда ICESCO офиси очилди, Ўзбекистоннинг 7 та мерос объекти ташкилот рўйхатига киритилди.

ICESCO бош директори Салим ал-Малик “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

 

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I халқаро форуми доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Мулоқот давомида халқаро ташкилот билан амалий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ICESCO кафедраси фаолият юритмоқда, жорий йилда Тошкент шаҳрида ташкилотнинг минтақавий офиси иш бошлади.

 

Шунингдек, жорий йил февраль ойида Ислом олами маданий мероси қўмитасининг йиғилиши якунларига кўра, Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объекти ICESCO рўйхатига киритилгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Томонлар маданий ёдгорликлар ва ноёб қўлёзмаларни реставрация қилиш, муҳофаза этиш ва рақамлаштириш, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий меросини халқаро медиа платформалари орқали кенг тарғиб қилиш ҳамда қўшма илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев халқимизнинг бой маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун ICESCO бош директори Салим ал-Маликни Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Зеленский Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юксак қадрлашини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"