Сиёсат

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини қабул қилиб, унга давлат мукофотини топширди.

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

 

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I Халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари шайхулислом томонидан туҳфа этилган, Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг икки томонлама ҳамкорлигини ёритувчи “Қардошлик ва иттифоқчиликнинг олий нуқтаси” китоби учун миннатдорлик билдирди.

 

Мулоқот чоғида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий тарбиясини юксалтириш ҳамда диний-маърифий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини ёш авлодга замонавий усуллар орқали етказиш муҳимлигини қайд этдилар. Шу мақсадда рақамли платформалар, интерактив таълим воситалари ва илмий салоҳиятни бирлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди.

 

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани мусулмон дунёсида илм-фан, маърифат ва динлараро тотувликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубига ташриф буюди

Етакчилар бу ерда барпо этилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Президенти I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди

“Манас” ордени Қирғиз Республикасининг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома имзоланди

Имзолаш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"