Ўзбекистон

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Саида Мирзиёева "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг имзоланганини жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири деб баҳолади.

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Президент томонидан "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонун имзоланди. 

 

Бу жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири ҳамда қарийб ўн йилдан буён амалга ошириб келинаётган тизимли ислоҳотларимизнинг мантиқий натижасидир, — дейди Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

 

Ушбу ҳужжат мамлакатда халқаро стандартларга мос молиявий инфратузилмани шакллантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва Ўзбекистоннинг халқаро капитал бозорларидаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган муҳим институционал ислоҳот ҳисобланади. 

 

Тошкент халқаро молия маркази ҳудудида инвесторлар ва молиявий ташкилотлар учун алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади. Марказда мустақил молиявий регулятор, Тошкент халқаро тижорат суди ва низоларни ҳал этишнинг замонавий механизмлари фаолият юритади. Бу эса халқаро инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва барқарор бизнес муҳитини таъминлашга хизмат қилади. 

 

Янги марказ банк ва инвестиция хизматлари, капитал бозори, суғурта, ислом молияси, финтех, рақамли активлар, активларни бошқариш, юридик ва консалтинг хизматларини қамраб олган замонавий молиявий экотизим сифатида ривожлантирилади. 

 

2030- йилгача мазкур ташаббус орқали 20–25 млрд АҚШ долларигача қўшимча инвестициялар жалб қилиш, иқтисодиётнинг йиллик ўсишига қўшимча ҳисса қўшиш, 15 минггача юқори малакали иш ўрни яратиш ва 10 минг нафар мутахассиснинг малакасини ошириш режалаштирилган. 

 

Бу эса хусусий секторни ривожлантириш, инновацион молиявий хизматларни кенгайтириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 

 

Тошкент халқаро молия марказининг ташкил этилиши – Ўзбекистоннинг очиқ, рақобатбардош ва халқаро молиявий тизимга чуқур интеграциялашган иқтисодиётни барпо этиш йўлидаги муҳим стратегик қадамидир.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"