Ўзбекистон

Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ сув объектининг номи ўзбекчалаштирилади

Ушбу ўзгаришлар асосида хариталар, давлат реестрлари ҳамда объектлардаги пешлавҳа ва ахборот кўрсаткичлари ҳам янгиланади.

Ўзбекистондаги 200 дан ортиқ сув объектининг номи ўзбекчалаштирилади

Ўзбекистонда 216 та дарё, сой, кўл, булоқ ва шаршаранинг номи давлат тили қоидаларига мослаштирилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 377-сон қарорига кўра, айрим географик объектларнинг номлари ўзбек тилининг имло меъёрларига мувофиқ расмийлаштирилди. Масалан, "Аккол" номи "Оққўл", "Рибатский залив" "Балиқчикўл", "Тубакол" эса "Тубакўл" деб ўзгартирилди.

 

Эндиликда Сув хўжалиги вазирлиги икки ой ичида Кадастр агентлиги, Туризм қўмитаси ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда хариталар, давлат реестрлари ва бошқа маълумотлар базаларидаги номларни янгилайди.

 

Шунингдек, вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда дарё, сой, кўл, булоқ ва шаршаралар ҳудудларидаги пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларни давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштиришни таъминлайди.

custom img

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари серверларига киберҳужум уюштирилгани аниқланди

UzCERT ҳужумлар оқибатида айрим тизимлардаги маълумотлар шифрланганини маълум қилиб, ташкилотларни зудлик билан киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

custom img

Сирдарёда Captiva ва юк машинаси тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди

Юк машинаси қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишдаги Captiva билан тўқнашган.

custom img

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

custom img

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"