Жиноят

Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун 3 минг долларга қотил ёллаган аёл ушланди

Аёл уй-жой низоси сабаб эрини қасддан ўлдирмоқчи бўлган.

Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун 3 минг долларга қотил ёллаган аёл ушланди

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдиришни режалаштиргани аниқланиб, тезкор тадбир давомида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл ўзи билан бирга яшаб келаётган 1972 йилда туғилган собиқ турмуш ўртоғини уй-жой билан боғлиқ низо сабаб ўлдиришни режалаштирган ва бунинг учун 3 минг доллар эвазига ёлланма қотил излаган.

 

Тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус тадбир ўтказилиб, унга шартли ёлланма қотил жалб этилган. Аёл 10 июль куни Асака туманидаги тураржой мажмуаларидан бири олдида қотилликни амалга ошириши керак бўлган шахс билан учрашиб, хизмат ҳақи сифатида дастлаб 5 миллион сўм берган. Шунингдек, қолган маблағни собиқ эрининг ўлдирилганига ишонч ҳосил қилганидан кейин тўлашини билдириб, тилхат ёзиб берган.

 

11 июлга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирда шартли ёлланма қотил эркакни гўёки ўлдирилгандек грим ёрдамида тасвирлаб, буюртмачи аёлни воқеа жойига чақирган. Аёл собиқ эрининг ўлганига ишонгач, келишилган пулларни беришини айтиб автомашинага ўтирган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси иккинчи қисми "и" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Наманган вилоятида бир аёл жазмани билан тил бириктириб, ёлланма қотил орқали турмуш ўртоғини ўлдиришни режалаштиргани аниқланганди. Шунингдек, май ойида Тошкент шаҳрида шаръий никоҳдаги хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ҳам тезкор тадбир давомида қўлга олинган эди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.