Ўзбекистон

Икки кичик сайёрага ўзбекистонлик олимлар номи берилди

Халқаро астрономик каталогларда эндиликда (131358) Камолергашев ва (121339) Отабекбуркҳонов номли астероидлар расман қайд этилди.

Икки кичик сайёрага ўзбекистонлик олимлар номи берилди

 

Халқаро астрономия жамиятининг Кичик жисмлар бўйича қўмитаси 2026 йил 9 июль куни эълон қилган расмий баёнотга кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтининг икки нафар олими — Камолиддин Эргашев ва Отабек Бурхонов номи икки кичик сайёрага (астероидга) берилди.

 

Мазкур номлар WGSBN Bulletin'нинг 6-жилд, 11-сонида эълон қилинган. Эндиликда халқаро астрономик каталогларда ушбу осмон жисмлари (131358) Камолергашев ва (121339) Отабекбуркҳонов номлари билан қайд этилади.

 

2001 йил 19 май куни Чехиянинг Ондрежов обсерваториясида кашф этилган ва аввал 2001 КА2 белгиси билан рўйхатга олинган астероид Астрономия институти катта илмий ходими Камолиддин Эргашев шарафига номланган. Расмий изоҳда унинг астероидлар фотометрияси, равшанлик эгри чизиқларини таҳлил қилиш, астероидларнинг физик хусусиятлари, шунингдек астероид жуфтликлари, кластерлари ва қўшалоқ астероид тизимларини тадқиқ этишдаги илмий ишлари алоҳида эътироф этилган.

 

Шунингдек, 1999 йил 13 октябрда чехиялик астрономлар томонидан кашф этилган ва дастлаб 1999 ТО15 белгиси билан рўйхатга олинган астероид Астрономия институти лаборатория мудири Отабек Бурхонов номи билан аталган. Расмий маълумотда олимнинг оптик фотометрия, астероидлар, ўзгарувчан юлдузлар, гравитацион линзаланган квазарлар ҳамда Майданак обсерваториясида гамма-чақнашларнинг кейинги оптик кузатувлари бўйича олиб борган тадқиқотлари юқори баҳолангани қайд этилган.

 

Мазкур қарор ўзбекистонлик олимларнинг астрономия соҳасидаги илмий изланишлари халқаро миқёсда эътироф этилганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"