Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Томонлар Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Италиянинг Тоскана вилояти губернатори Эуженио Жани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон–Италия стратегик шериклигини, айниқса савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

 

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 25 фоизга ошган. Ўзбекистонда металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати ва бошқа тармоқларда Италиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Тоскана ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар, Буюк ипак йўли давридан бошланган ҳамкорлик анъаналари ҳам алоҳида таъкидланди.

 

Президент Тоскана билан тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, заргарлик саноати, қурилиш, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш катта салоҳиятга эга эканини қайд этди.

 

Шунингдек, Тоскана ва Бухоро вилояти ўртасида йўлга қўйилган шериклик алоқалари юксак баҳоланди.

 

Учрашув якунида Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Тоскана губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди | Zamon.uz