Ўзбекистон

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври амалдаги 5 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

Президент Шавкат Мирзиёев пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Таклифлар жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг пенсия жамғармаларини кўпайтириш ҳамда пенсия ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутади.

 

Унга кўра, ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваригача) бўлган фуқаролар иш ҳақининг 5 фоизини жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтирса, давлат томонидан қўшимча равишда яна 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш таклиф этилган.

 

Шунингдек, ойлик даромади 7,6 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун ушбу чегарадан ортиқ қисм бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини уларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Таклифлар орасида пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини амалдаги 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда кам даромад олинган айрим даврларни ҳисоб-китобдан чиқариш ҳам бор.

 

Бундан ташқари, 2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг энг юқори чегарасини ҳозирги 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш таклиф қилинмоқда.

 

Президент мазкур ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажагига дахлдор эканини таъкидлаб, ҳар бир таклифнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини пухта ҳисоблаш, шунингдек, масалани аҳоли, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар иштирокида очиқ муҳокама қилиш зарурлигини қайд этди.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.