Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга расмий ташрифи доирасида Туркманистон раҳбарияти билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

2026 йил 14 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига расмий ташриф билан борди.

 

 

Ташриф доирасида делегацияни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қабул қилди. Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

 

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланаётгани, сиёсий мулоқот фаоллашгани ҳамда ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсаётгани қайд этилди. Томонлар  асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлади.

 

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан тор доирада музокаралар ўтказди. Унда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва чегараолди ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Музокаралар якунида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

 

Ташриф доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ҳам бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарлари топшириқлари ижроси, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

 

Томонлар сиёсий маслаҳатлашувлар механизми ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мунтазам мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"