Ўзбекистон

"Саломатлигингиз ва табиатни асранг": Экология қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 48 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли қўмита фуқароларни ўз саломатлиги, дарахтлар ва ҳайвонот дунёсини асрашга чақирди.

"Саломатлигингиз ва табиатни асранг": Экология қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига кўра, 18–20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан ўта иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши давом этади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати 43–°C гача, жанубий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса 46–°C гача кўтарилиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 13–18 м/с гача, айрим жойларда 20–22 м/с гача кучаяди. Баъзи ҳудудларда чанг ва қум бўронлари кузатилиши мумкин.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ қуёш остида узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда зарур эҳтиёт чораларига амал қилишни тавсия этди.

 

Қайд этилишича, юқори ҳарорат атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, дарахт ва буталарнинг қуриши, ёш кўчатларнинг нобуд бўлиши ҳамда ҳайвонот дунёсига зарар етиши хавфи ортади.

 

Шу муносабат билан қўмита мутасадди ташкилотларни, айниқса, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган ёш кўчатларни ўз вақтида суғориш ва қўшимча парваришлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

 

Маҳаллий ҳокимликлар, коммунал хизматлар ва бошқа масъул ташкилотларга яшил ҳудудларни суғоришни кучайтириш, жамоат жойларини совитиш, суғориш тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда табиий ёнғинларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўриш тавсия этилди.

 

“Бугун сақлаб қолинган ҳар бир дарахт, суғорилган ҳар бир кўчат ва ўз вақтида кўрилган ҳар бир чора мамлакатимизнинг экологик хавфсизлиги ҳамда барқарор келажагига қўшилган муносиб ҳиссадир”, дейилади хабарда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.