Жиноят

Тошкент аэропортида икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Улар Туркияда юқори даромадли иш топиш ваъдасига алданиб, Истанбулга йўл олганди.

Тошкент аэропортида икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида одам савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.

 

Аниқланишича, Наманган вилоятининг Поп туманида рўйхатда турган, аммо Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшаб келган аёл Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилувчи таниши билан олдиндан тил бириктириб, икки нафар аёлни чет элга юборишга уринган.

 

Маълум қилинишича, жабрланувчилардан бири Учкўприк, иккинчиси эса Бувайда туманида яшайди. Гумонланувчилар уларни Туркияда юқори даромадли иш топиш ваъдаси билан алдаб, Истанбулга бориш учун электрон авиачипталарни ҳам расмийлаштириб берган.

 

Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аёлларнинг хорижга чиқиб кетишига Тошкент халқаро аэропортида чек қўйилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни хорижда иш таклиф қилаётган шахсларга ишонишда эҳтиёт бўлиш, фақат қонуний меҳнат миграцияси йўлларидан фойдаланиш ва шубҳали таклифларга алданмасликка чақирди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.