Ўзбекистон

Хоразмда Россияда олиб келинган қарийб 1,3 кг гашиш мусодара қилинди

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида наркокурерлар хуфия жойга қолдириб кетган 700 грамм гашишни олаётган фуқаро қўлга олинди.

Хоразмда Россияда олиб келинган қарийб 1,3 кг гашиш мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган, аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро Урганч халқаро аэропортида Россия Федерациясидан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.

 

Текширув давомида жўнатма ичидаги турли ширинликлар орасига шоколад кўринишида яширилган 538 грамм «гашиш» моддаси аниқланган.

 

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида пойтахтлик 45 ёшли фуқаро наркокурерлар томонидан мамлакатга контрабанда йўли билан олиб кирилиб, олдиндан хуфия жойга яшириб кетилган 700 грамм «гашиш» моддасини қабул қилиб олаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур жиноятларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” —  Зеленский

“Россия Абу-Дабидаги музокараларда эгаллаган ҳудудлари ҳақида нотўғри маълумот берди” — Зеленский

Украина президенти Россия делегацияси Донбасснинг Киев назоратида қолаётган ҳудудларини ҳам босиб олинган деб даъво қилганини айтди.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.