Ўзбекистон

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

Аёл 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россияда қонуний мақомсиз яшаб келган.

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси А.С. уч нафар вояга етмаган фарзанди билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аёл элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилиб, 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россияда қонуний мақомсиз яшаб келгани, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва молиявий имкониятлари йўқлиги сабабли фарзандлари учун муносиб шароит ярата олмаётганини маълум қилган ҳамда Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган.

 

Консуллик бўлими ходимлари Россиянинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда аёлнинг уч нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни расмийлаштирган. Шунингдек, уларга консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари берилган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси кўмагида аёл ва унинг фарзандлари учун Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва–Урганч йўналиши бўйича авиачипталар харид қилиниб, уларнинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланган.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"