Ўзбекистон

Ҳокимликларга аномал иссиқда ободонлаштириш ходимлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма юборилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳаво ҳарорати юқори бўлган соат 10:00 дан 17:00 гача ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни вақтинча тўхтатишни талаб қилди.

Ҳокимликларга аномал иссиқда ободонлаштириш ходимлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма юборилди

Давлат меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида барча ҳокимликларга махсус кўрсатма юборди.

 

Кўрсатмага мувофиқ, ҳаво ҳарорати юқори бўлган соат 10:00 дан 17:00 гача ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган очиқ ҳаводаги ишлар вақтинча тўхтатилиши ҳамда мослашувчан иш режими жорий этилиши лозим.

 

Шунингдек, иш берувчиларга ходимларни етарли миқдорда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, қуёш нурлари ва юқори ҳароратдан ҳимояланган дам олиш жойларини ташкил этиш, уларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда меҳнат ва дам олиш режимини қайта кўриб чиқиш топширилди.

 

Бундан ташқари, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки тиббий хулосага кўра ишга яроқсиз деб топилган шахсларни ишга жалб этмаслик, юқори ҳарорат таъсирида саломатлиги ёмонлашган ходимларга эса зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади.

 

Давлат меҳнат инспекцияси мазкур кўрсатмалар ижроси назоратга олинганини маълум қилди. Қайд этилишича, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.