Ўзбекистон

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди

Унинг ойига 1,5 миллион сўм эвазига 8 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани аниқланган.

Фарғонада ҳужра ташкил этиб, вояга етмаганларга диний сабоқ берган шахс қўлга олинди

 

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ноқонуний диний таълим бериш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1991 йилда туғилган, Олтиариқ тумани Буғдойчи маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ноқонуний ҳужра ташкил этгани аниқланган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у ҳар бир ўқувчидан ойига 1,5 миллион сўм ҳақ олиб, жами 8 нафар вояга етмаганга диний адабиётлардан ноқонуний сабоқ бериб келган.

 

Шунингдек, ҳужрада ташкил этилган таълим жараёнида вояга етмаганларга мунтазам равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилгани аниқланган. Тезкор тадбир давомида диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар расмий тартибда олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми ҳамда 110-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Бундан ташқари, ҳужрада ноқонуний диний таълим олган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.