Ўзбекистон

ОТМ ва техникумларга кириш тест синовлари якунланди

Ўн кун давом этган имтиҳонларда 610 мингдан ортиқ абитуриент иштирок этди. Йўналиш танлаш 25 июлдан бошланади.

ОТМ ва техникумларга кириш тест синовлари якунланди

23 июль куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул тест синовларининг сўнгги куни бўлиб ўтди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, якуний кунда тест топшириши режалаштирилган 45 минг 520 нафар абитуриентнинг 45 минг нафардан ортиғи имтиҳонда қатнашган. Шу куни тартиб-қоидаларни бузганлар қайд этилмади.

 

Маълум қилинишича, ўн кун давомида тест синовларида қатнашиши белгиланган жами 664 минг 609 нафар абитуриентдан 610 минг нафардан ортиғи имтиҳонларда иштирок этган. Тест синовлари давомида тартиб-қоидаларни бузган 70 нафардан ортиқ абитуриент имтиҳон жараёнидан четлатилган.

 

Агентликнинг билдиришича, тест синовларининг ўнинчи куни натижалари 24 июль куни эълон қилинади. Шундан сўнг абитуриентлар 25 июлдан 8 августга қадар (шу куни ҳам) иккинчи босқич танловида иштирок этиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши, таълим шакли ва устуворликларини танлаши мумкин.

 

Якуний мандат натижалари эса иккинчи босқич танлови якунланганидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилинади.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.