Сиёсат

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади



Президент Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.



Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлат фаолиятида улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Шунингдек, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.



Туркман халқининг миллий етакчиси Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий тараққиётда муҳим ютуқларга эришаётганини алоҳида таъкидлади.



Мулоқот давомида олий даражада эришилган келишувлар ижроси, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.



Томонлар ўзаро савдо ҳажми ва юк ташиш кўрсаткичлари изчил ортиб бораётганини, «Шовот–Тошҳовуз» савдо зонаси фаолияти ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этдилар. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда транспорт соҳаларидаги қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди.



Шунингдек, парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, шунингдек, жорий йил кузда Аваза шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан ҳам фикр алмашилди.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"