Жаҳон

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

Ҳужум ортидан шаҳарда дрон таҳдиди эълон қилиниб, мобил интернет фаолияти чекланиши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди

 

24 июлга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ҳужум қилди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳужумни қайтаришда давом этган. Дрон зарбалари оқибатида Москва шоссеси ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмаси объектларига зарар етган, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Беглов фавқулодда вазият бўйича тузилган штаб фаолиятини шахсан бошқараётганини билдирган.

 

Ҳужум фонида Санкт-Петербургда дрон таҳдиди эълон қилиниб, аҳолига мобил интернет хизматида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилган.

 

Шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан Пулково аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилган. Кейинчалик Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) аэропорт одатдаги иш режимига қайтганини маълум қилган.

 

Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълумотига кўра, ҳужум вақтида вилоят осмонида 50 та дрон уриб туширилган. Россия расмийлари ҳужум оқибатлари ва етказилган зарар юзасидан маълумотларни аниқлаштиришда давом этмоқда.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.