Сиёсат

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия Президенти икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

 

Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.

 

Табрикда Владимир Путин Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишда салмоқли натижаларга эришгани, шунингдек, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада ошганини алоҳида таъкидлади.

 

Россия Президенти, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Россия–Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

 

Владимир Путин табрик йўлловида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни юксак қадрлашини билдириб, икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан конструктив мулоқот ҳамда яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун бўлишини қайд этди.

 

Сўнгида Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлат фаолиятида муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янги ютуқлар тилади.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"